11:48 | 19.10.22

                       

Москвадан Урганчга учаётган самолёт Самарага фавқулодда қўндирилди

Бунга йўловчининг соғлиғи ёмонлашгани сабаб бўлган

Москвадан Урганчга учаётган самолёт Самарага фавқулодда қўнишни амалга оширди. Бу ҳақда Uzbekistan Airports ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Azimut авиакомпаниясининг Москва—Урганч йўналишида AZO-7059 рейсини амалга ошираётган SSJ-100 самолёти Самара шаҳрида фавқулодда қўнишни амалга оширган. Бунга йўловчининг соғлиғи ёмонлашгани сабаб бўлган.

Жадвалга кўра, самолёт Урганч халқаро аэропортига маҳаллий вақт билан соат 07:35 да қўниши керак эди. Мажбурий қўниш сабабли парвоз кечиктирган. Хусусан, Урганч аэропортига етиб келиш маҳаллий вақт билан соат 10:15 га белгиланган. Урганчдан жўнаш эса соат 11:00 да, «Внуково» аэропортига етиб келиш Москва вақти билан соат 13:00 га режалаштирилган.

Аввалроқ Тошкентдан Дубайга учган самолёт ортга қайтишга мажбур бўлгани, Кувайтдан учган самолёт Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига қўнгани тўғрисида хабар берилганди. Шунингдек, Тошкентдан Истанбулга 25 май куни учган самолёт бошқа аэропортга қўнишга мажбур бўлгани хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: