13:27 | 27.10.22

                       

Эрондаги мақбарада содир бўлган отишмада 15 киши ҳалок бўлди

Уч нафар шахс мақбара ҳудудида машинада келиб, одамларга ўт очган

Эроннинг Шероз шаҳридаги Шоҳ-Черох мақбарасига киришда қуролланган уч киши автоматлардан одамларга ўқ узди, деб хабар беради IranWire.

Фото: Al-Monitor

Маълумотларга кўра, отишма оқибатида камида 15 киши ҳалок бўлган, яна 40 киши жароҳат олган. Ҳалок бўлганлар орасида аёллар ва болалар ҳам бор.

IRNA агентлигининг гувоҳлар сўзларига таяниб ёзишича, соат 17:45 ларда ҳужум уюштирган шахслар мақбара ҳудудига автомобилда кириб келган ва ўт очишга киришган. Полиция гумоналнувчиларнинг икки нафарини ҳибсга олган.

Мақбарага ҳужум Эронда 22 ёшли Маҳса Аминининг вафоти сабаб сентябрь ўрталарида бошланган норозилик намойишлари фонида содир бўлган. Қиз ҳижобни «нотўғри» ўрагани учун полиция томонидан ушланганидан кейин шифохонада вафот этган.

Сентябрь охирларига келиб, Эрон куч тузилмалари намойишчиларга қарши жанговар қуроллардан фойдаланишни бошлаган. Инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларига кўра, 25 октябрь ҳолати бўйича камида 234 киши ҳалок бўлган, уларнинг 29 нафари вояга етмаганлардир.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: