12:00 | 29.10.22

                       

Самарқандда Lacetti тўрт нафар пиёдани уриб юборди — видео

Жабрланувчиларнинг икки нафари ҳалок бўлган

Самарқанд вилояти Ургут туманида Lacetti ҳайдовчиси тўрт нафар пиёдани уриб юборди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 25 октябрь куни соат тахминан 22:30 ларда Ургут тумани «Ғўс» маҳалласи ҳудудидан ўтувчи ички йўлдан ҳайдовчи А.О. бошқарувида бўлган Lacetti русумли автомашинани «Ғўс» маҳалласи йўналиши бўйича тезликни меъёридан ортиқ бошқариб бориб, ушбу йўлнинг қатнов қисмидан пиёда ҳаракатланиб кетаётган тўрт нафар фуқарони уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.

ЙТҲ оқибатида икки нафар пиёда оғир тан жароҳати олиб, туман тиббиёт бирлашмасида вафот этган, қолган икки нафари шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 3-қисми «а» банди билан жиноят иши кўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

АввалроқҚашқадарёда содир бўлган ЙТҲ оқибатида Lacetti ёниб кетгани, Сурхондарёда Nexia бошқарган вояга етмаган йигитлар ЙТҲга учрагани, Тошкентда бетон устунга бориб урилган Nexia-3 ҳайдовчиси ҳалок бўлган, Наманганда бетон тўсиққа чиқиб кетган Nexia ағдарилиб кетгани, Самарқандда ҳайдовчи ухлаб қолиши оқибатида Nexia бетон тўсиққа урилиб ёниб кетгани хабар қилинганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: