22:43 | 02.02.24

                       

2024 йилда 100 минг нафар ўзбекистонлик Жанубий Кореяга ишга жалб қилинади

8-14 февраль кунлари ишлаш истагида бўлган номзодлар учун рўйхатдан ўтиш жараёни ташкиллаштирилади.

2024 йилда Жанубий Кореяга ишга юбориш учун илк бор 100 минг нафар ўзбекистонлик танловларга жалб қилинади.

Йил давомида Жанубий Кореянинг E-9 ва бошқа ишчи визалари асосида танловлар ташкил этилиши режалаштирилмоқда.

2024 йилнинг 8-14 февраль кунлари мамлакатда ишлаш истагида бўлган номзодлар учун рўйхатдан ўтиш амалга оширилади.

Бунда қуйидаги соҳалар бўйича фуқаролар ариза жўнатишлари мумкин бўлади:

  • Ишлаб чиқариш — 22248 та;
  • Қишлоқ хўжалиги — 6858 та;
  • Хизмат кўрсатиш-2 (меҳмонхона ва ошхона ишлари) — 5403 та (асосан аёллар учун);
  • Қурилиш — 2898 та.

Ойлик маош ўртача 2000-2500 долларни ташкил этиб, номзодлар мазкур соҳалардан фақат биттасини танлаши керак. Рўйхатдан ўтиш учун батафсил маълумотни ушбу ҳавола орқали олиш мумкин.

Рўйхатдан ўтиш жараёни номзодлар сони юқорида кўрсатилган квоталарга етганидан сўнг тўхтатилади. Агентлик тақдим этадиган ҳавола орқали анкета тўлдириб, тўлов (28 доллар) амалга ошириш керак.

Маълумотлар чет элга чиқиш паспорти билан фақат лотин алифбосида ва тўғри киритилиши зарур. Хато юкланган, киритилган номзод тестда қатнаша олмаслиги ёки тестдан мувафаққиятли ўтган тақдирда ҳам унга виза рад этилиши мумкин. Миграцияси агентлиги тест имтиҳонларидан муваффақиятли ўтганларнинг Кореяда меҳнат фаолиятини амалга оширишини кафолатламайди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: