20:14 | 14.02.24

                       

2024 йилда объектлар қурилиш–таъмирлаш ишлари учун бюджетдан 20 трлн сўм ажратилади

2023 йилда объектларни ўрганишда 3 716 та ҳолатда сифатсиз бажарилган 77 млрд сўмлик ишлар, 1639 та ҳолатда ҳисоботларга қўшиб ёзилган 74 млрд. сўмлик ишлар аниқланиб, бартараф эттирилди.

Ўзбекистонда 2024 йилда 1724 та объект қурилиш–таъмирлаш ишлари учун буджетдан 20 триллион 24 миллиард сўм маблағ ажратилади.

Назорат тадбирларида объектларнинг нархини асоссиз равишда оширилиши ва ортиқча харажатлар қилинишининг олдини олишга алоҳида эътибор берилмоқда.

Бунинг натижасида 2023 ва 2024 йилги дастурлардаги қурилиш объектларининг лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлашда 4 триллион сўмга яқин ортиқча харажат мақбуллаштирилди.

Шунингдек, объектларни ўрганишда 3 716 та ҳолатда сифатсиз бажарилган 77 млрд сўмлик ишлар, 1639 та ҳолатда ҳисоботларга қўшиб ёзилган 74 млрд. сўмлик ишлар аниқланиб, бартараф эттирилди.

Қўпол қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан 673 та жиноят иши қўзғатилди, 5,5 минга яқин жисмоний ва юридик шахснинг бузилган ҳуқуқлари тикланди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: