14:52 | 13.03.24

                       

Ўзбекистонда тўрт кун ўтар-ўтмас электр энергиясига чекловлар киритилди

Бунга кеча кузатилган ноқулай об-ҳаво сабаб бўлган. Энергия таъминоти тўлиқ тикланганига тўрт кун бўлган эди

АОКАда ўтказилган брифингда Энергетика вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Ҳасан Тошхўжаев маълум қилишича, 11 – 12 март кунлари мамлакат бўйлаб юз берган кучли ёмғир ва қаттиқ шамол туфайли тармоқларда содир бўлган авариялар оқибатида, шунингдек, кутилмаган аварияларнинг олдини олиш мақсадида кеча электр энергияси етказиб беришда 150 МВтгача чекловлар киритилган.

12 март куни электр станциялар орқали 234,5 млн кВт·соат, режадагига нисбатан 2 фоиз кўп электр энергияси ишлаб чиқарилган. Бунинг учун иссиқлик электр станцияларида 50,8 млн кубометр табиий газ, 19,2 минг тонна кўмир ҳамда 1,6 минг тонна мазут ёқилган.

Қўшни Туркманистондан 16,2 млн кВт·соат электр энергияси импорт қилинган.

Республика бўйича истеъмолчиларга 218,9 миллион кВт/соат электр энергияси етказиб берилган, табиий газ истеъмоли эса 148,8 миллион куб метрни ташкил этган.

Сешанба куни учли ёмғир ва қаттиқ шамол туфайли электр қурилмаларида юзага келган 12 та, газ таъминотида юзага келган 3 та носозлик бартараф қилинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 8 мартдан бошлаб, 17 февралдан бери жорий қилинган таъминот чекловлари бекор қилингани ҳақида хабар берлганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: