16:36 | 13.03.24

                       

Ўзбекистонда икки ярим ойда 215 млрд сўмлик табиий газ ва электр энергияси ўғриланган

АОКАда ўтказилган брифингда "Ўзэнергоинспекция" ахборот хизмати раҳбари Наврўз Норбобоевнинг маълум қилишича, шу йилнинг ўтган даврида 88 млн 529 минг метр куб табиий газ ва 77 млн 366 минг киловатт-соат электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилиши натижасида давлат манфаатларига жами 215 млрд 648 млн сўм зарар етказилган.

Шунингдек, шу йилнинг ўтган даврида қадар истеъмолчилар томонидан энергия ресурсларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик бўйича 1 484 та маъмурий иш расмийлаштирилган.

Хусусан, ўтказилган назорат табирларида аниқланган ҳолатларнинг 795 таси электр энергияси, 689 таси эса табиий газдан фойдаланишда қоидабузарликка йўл қўйилганлиги маълум бўлган.

Инспекциянинг назорат-кимё лабораторияси томонидан нефть маҳсулотлари бўйича олиб борилган сифат назорати тадбирлари давомида хусусий автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларида 22 та ҳолатда 131 минг литр нефть маҳсулотларининг сифатсизлиги аниқланиб, сотувга чиқарилиши олди олинган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: