11:35 | 19.04.24

                       

Тошкентда Ўзбекистонда тамаки, электрон сигарет ҳамда вэйплар сотувини тақиқловчи қонун лойиҳаси муҳокама қилинди

Мутахассислар, айниқса, вояга етмаганлар ўртасида сифатсиз маҳсулотларнинг ноқонуний савдоси ўсишидан хавотирда эканини билдирди.

Тошкентда 2024 йилнинг 17 апрел куни Ўзбекистонда вап ва қиздириладиган тамаки маҳсулотлари айланишини тақиқловчи қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Бу ҳақда Bugun.uz мухбири хабар берди.

Фото: Bugun.uz 

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2024 йил апрел ойида бир қатор тамаки ва никотин маҳсулотлари, электрон сигареталар муомаласини тақиқловчи, шунингдек, бу соҳада жавобгарлик жорий этишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилган эди.

Фото: Bugun.uz

Тамаки маҳсулотлари соҳасидаги маҳаллий ва хорижий мутахассислар мамлакатда чекувчилар сонини камайтиришга ёрдам бермайдиган ушбу қонуннинг қабул қилинишига қарши чиқди ва чекувчилар сонининг камайишига қарши курашиш бўйича ўз тавсияларини берди.

Фото: Bugun.uz

«Тамакисоз» уюшмаси вакилининг айтишича, снюс носвойга қараганда зарари камроқ ва «тоза». Чекишнинг муқобил турларига ўтган одамлар эса чекишни тезроқ ташлашади. Унинг таъкидлашича, электрон сигареталар жуда қиммат маҳсулот бўлиб, вояга етмаганлар ёки чекка жойларда яшовчи одамлар қимматлиги туфайли уларни сотиб олмайдилар.

БАТ гуруҳининг Осиё-Тинч океани, Яқин Шарқ ва Африка субрегиони директори Ваэл Сабра конференцияда компания муқобил воситалар ёрдамида зарар хавфини камайтиришга илмий ёндашиш тарафдори эканини айтди.

Фото: Bugun.uz

«Бизнинг стратегиямиз аҳоли саломатлиги хавфини камайтириш ва бу хатти-ҳаракатларнинг оқибатларини минималлаштиришга қаратилган. Мақсадимиз энг кам тутунли маҳсулотларни ишлаб чиқишдир. Маҳсулотларимиз портфелидаги илмий далиллар шуни кўрсатадики, бу муқобил маҳсулотлар анъанавий сигаретларга қараганда сезиларли даражада камроқ заҳарли моддалар чиқаради», деди у.

Унинг сўзларига кўра, Канада ҳукумати соғлиқни сақлаш агентлиги ва Саратон касаллигини ўрганиш бўйича халқаро агентлик чекишнинг кўп зарари тутун ва никотинни ҳидлашдан эмас, балки ёнадиган маҳсулотлардан келиб чиқишини тасдиқлаган. Чекишни ташлай олмаётганлар учун ёнишсиз етказиб бериладиган никотин соғликка зарар етказиш хавфини камайтиришга ёрдам беради.

БАТ компаниялар гуруҳининг Осиё-Тинч океани, Яқин Шарқ ва Африка субрегиони бўйича юридик ва корпоратив ишлар департаменти директори Мона Искандарани фикрича, айни дамда зарарни камайтириш концепцияси ҳақида нотўғри маълумотлар кўп.

«Биз айрим зарарли маҳсулотлар хавфини камайтирадиган қонунчиликни ишлаб чиқишга ёрдам бердик. Бундай маҳсулотларни тартибга солган мамлакатлар қаторига АҚШ, Швеция, Буюк Британия ва бошқалар киради. Улар мамлакатда чекиш даражасини пасайтиришга эришдилар. Масалан, чекишнинг муқобил шаклларини соғлиқни сақлаш дастурига киритилгани туфайли Швеция Европадаги энг паст чекиш даражасига эришиш арафасида. Тўғри тартибга солинадиган ҳужжатлар билан тобора кўпроқ мамлакат чекишдан ҳоли бўлиши мумкин», дея таъкидлади Искандарани.

Унинг таъкидлашича, муқобил маҳсулотларга тақиқ қўйган давлатлар ҳам бор: Ҳиндистон, Австралия ва Туркия. Бу эса бундай маҳсулотларнинг ноқонуний бозорининг бироз кўпайиши, вояга етмаганларнинг сотиб олиш имкониятининг кўпайиши ва ҳаётни сақлаб қолиш имкониятларини бой бериш каби қатор салбий оқибатларга олиб келди. Ушбу мамлакатларда катталар тартибга солинмаган режим туфайли ноқонуний маҳсулотлардан фойдаланишлари мумкин.

УЗБАТ директори ўринбосари Сергей Красовский вояга етмаганлар чекиш маҳсулотларидан фойдаланиш имконига эга бўлмаслиги кераклигини тасдиқлайди. Бироқ, унинг фикрича, тақиқлар муаммони ҳал қилмайди, аксинча, вазиятни янада ёмонлаштиради.

Фото: Bugun.uz

«Тақиқлаш орқали мақсадларга эришилмайди, аксинча, бозорда сифатсиз, назоратсиз маҳсулот пайдо бўлишига олиб келади, уни ўсмирлар ва вояга етмаганлар кўп миқдорда истеъмол қила бошлайди. УЗБАТ компаниялар гуруҳи давлат томонидан тартибга солишни кучайтиришни таклиф қилмоқда», – деди Красовский.

Мутахассислар томонидан тавсия этилган чора-тадбирлар:

  • таркибида никотин бўлган моддаларни 21 ёшгача бўлган шахсларга сотганлик учун маъмурий жавобгарликни кучайтириш;
  • маҳсулотларни сифат стандартлари бўйича техник жиҳатдан тартибга солишни жадаллаштириш;
  • импорт ва чакана савдо учун лицензияни жорий этиш;
  • ишлатилган вапинг маҳсулотлари ва тамаки қиздириш мосламаларини утилизация қилиш мажбуриятини жорий этиш.

UztObacco-Butcoin тармоғи асосчиси Армен Саҳакян вап ва бошқа никотин ўз ичига олган маҳсулотларни тақиқлаш ушбу соҳани тартибга сола олмаслигини таъкидлади.

«Ўз навбатида, маҳсулотлар ёшлар [вояга етмаганлар] қўлига тушмаслиги учун ҳамма нарсани қилдик. Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2023 йил 24 май ойида кучга кирадиган ҳужжатда снюсни тўлиқ тақиқлашни белгилаб қўйди. Тақиқлар қора бозор ривожланишига олиб келади, буларнинг барчаси онлайн бўлади. Ижтимоий масъулиятимиз жуда юқори, чунки бу ерда давлат, оила институти ва ички тарбия ҳам бор. Тақиқ ушбу жараённи тартибга солмасдан жорий этилмоқда», деди у.

Шунингдек, бир қанча мустақил экспертлар чекишнинг муқобил турларини тақиқлаш тўғрисидаги қонун лойиҳасининг кучга кириши аҳоли саломатлигига салбий таъсир кўрсатиши, сифатсиз маҳсулотларнинг тартибсиз тақсимланишига, чекувчилар сонининг кўпайишига ва қонуний чакана савдода иш ўринларининг йўқолишига олиб келишини таъкидладилар.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: