13:42 | 19.04.24

                       

Қонун ҳаққини талаб қилганга ишлайди(ми?)

Қонун ҳаққини талаб қилган, ўз ҳақ-ҳуқуқлари учун курашадиган, ўзиганисбатан адолатсизликка жим қараб тура олмайдиган одамлар учунишламоқда. Бу гапнинг қанчалик асосга эга эканлиги ҳақида.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил
1 декабрдаги 975-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг 31-бандига асосан, кўчма фоторадар ва мобиль комплекслардан фойдаланганда, ЙПХ ходими мосламанинг кўрсаткичлари билан ҳаракат тезлигини ошириб, қоидаларни бузган ҳайдовчини таништириши, унинг талаби билан мосламанинг сертификати (нусхаси)ни кўрсатиши лозим.

Бироқ, бир қанча ҳолатларда мультарадарлар томонидан қайд қилинаётган ҳуқуқбузарликларга жарима ёзишда ИИБ ЙХХБ ходимлари томонидан Вазирлар маҳкамасининг юқоридаги қарорларига зид равишда қарор қабул келишмоқда. Яъни автотранспорт воситасини тўхтатилиб, ЙПХ ходими мосламанинг кўрсаткичлари билан ҳаракат тезлиги оширилгани ҳақида ҳайдовчи таништирилмайди.

Шунингдек, Низомнинг 32-банди 1-қисмида «ЙПХ ходимларининг патруль автомобилларида фойдаланиш белгилаб қўйилган тезликни ўлчаш мосламаларини ўзбошимчалик билан ечиб олиши ва хизматга алоқаси бўлмаган бошқа шахсларнинг (жисмоний ёки юридик) транспорт воситаларига ўрнатиши ҳамда хизматни ўташга алоқадор бўлмаган фуқароларни жалб қилиши қатъиян тақиқланади» деб белгиланган.

ҳуқуқбузарлик 1-турдаги махсус мослама, яъни махсус автоматлаштирилган аудио, фото ва видео қайд этиш техника воситалари ёрдамида аниқланган тақдирда, юқорида таъкидланган Низомнинг 37-бандига асосан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома расмийлаштирилмасдан, ҳуқуқбузарлик содир этган шахснинг иштирокисиз жарима солиш тўғрисидаги қарор чиқарилади ва ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 309-1-моддаси талабларига мувофиқ чиқарилган бўлар эди.

Ҳуқуқшунослар томонидан автотранспорт воситасида белгиланган тезликни ошириб юборилишига оид ҳуқубузарлик, 1-турдаги махсус мослама, яъни махсус автоматлаштирилган аудио, фото ва видео қайд этиш техника воситалари ёрдамида аниқланган тақдирда, юқорида таъкидланган Низомнинг 37-бандига асосан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома расмийлаштирилмасдан, ҳуқуқбузарлик содир этган шахснинг иштирокисиз жарима солиш тўғрисидаги қарор чиқарилиши Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 309-1-моддаси талабларига зид дея баҳоланмоқда.

Шунингдек ҳуқуқбузарлик 3-турдаги махсус мослама, яъни мобиль комплекс (MultaRadar) ёрдамида аниқланган экан, демак, Низом талабларига кўра мобиль комплекслар ёрдамида аниқланган ҳуқуқбузарликлар юзасидан маъмурий баённома расмийлаштириш лозимлиги белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 307-моддасида «Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш вақтида тегишли орган (мансабдор шахс): маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилган-этилмаганлигини, ҳуқуқбузарлик содир этилган вақт ва жойни, мазкур шахс уни содир этишда айбдор-айбдор эмаслигини, унинг маъмурий жавобгарликка тортилиш-тортилмаслигини, жавобгарликни енгиллаштирувчи ёки оғирлаштирувчи ҳолатлар бор-йўқлигини, мулкий зарар етказилган-етказилмаганлигини, шунингдек ишни тўғри ҳал этишда аҳамиятга молик бошқа ҳолатларни аниқлаши шарт» деб белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 321-моддасининг 2-қисмида «…маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни юритиш қоидаларининг жиддий бузилиши» маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан чиқарилган қарорни бекор қилишга асос бўлади деб кўрсатилган.

Видеодан кўринадики ҳар иккала ҳуқуқшунослар бир овозда мультирадарлар томонидан қайд қилинган, аммо, қонун талаблари буйича баённома расмийлаштирилмаган актни тан олинмаслигига урғу беришмоқда.

Янги таҳрирдаги конституциямизнинг 20-моддасида «давлат билан инсон ўртасидаги ўзаро муносабатларида юзага келадиган қонунчиликдаги барча зиддиятлар ва ноаниқликлар инсон фойдасига талқин этилади» деб ёзиб қуйилган.

Хўш шундай экан, нега ҳали-ҳамон мультирадарлар томонидан қайд қилинаётган ҳуқуқбузарликлар учун ноқонуний жарима қўллашлар давом этмоқда ?

Биз қонундаги ушбу ноаниқликларга Бош Прокуратура ва ички ишлар вазирлиги масъулларидан изоҳ беришларини кутиб қоламиз.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: