14:04 | 03.05.24
Мирзиёев иэнергетика ва экологик тизимда инқирозлар ўткир тус олаётгани ҳақида гапирди. Бундай мураккаб шароитда ўзаро кенгашиб ишлаш кераклигини айтди.
Ш.М кенгаш доирасида тўртта йўналишда ишчи гуруҳларни ташкил этиш ва уларни тўлиқ амалга оширишда фаол иштирок этиш бўйича таклиф берди. Бу ҳақда Президент матбуот химати хабар берди.
Маълум қилинишича, Президент кенгаш доирасида энергетика, озиқ-овқат соҳалари ва экологик тизимда инқирозлар ўткир тус олаётганига эътибор қаратди. Бундай мураккаб шароитда бамаслаҳат, ўзаро кенгашиб, аниқ амалий қадамлар ташланса, кўзланган юксак марраларга эришилиши таъкидланди.
Давлат раҳбари Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти Одил Рено-Бассо хонимнинг кенгаш фаолиятидаги алоҳида ўрнини қайд этди. Шунингдек, экспертлар томонидан ишлаб чиқилган Инвестициялар ва Махсус эркин зоналар тўғрисидаги қонун лойиҳалари мамлакатимизда қулай инвестиция ва бизнес муҳитини такомиллаштиришда улкан қадам бўлиши ҳақида суҳбат бўлиб ўтди.
Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти жамоаси томонидан бошланаётган инвестиция сиёсати таҳлили мамлакатдаги инвестиция муҳитини яхшилаш борасида асосий йўналишларни белгилаб олишга ва самарали механизмларни яратишга хизмат қилиниши тўғрисида музокаралар бўлди.
«Ҳукумат ҳамда инвесторлар ўртасида очиқ ва самарали мулоқотнинг йўлга қўйилгани барқарор иқтисодий тараққиётнинг асосий калитидир.
Шу сабабли бугунги замон билан ҳамнафас қадам ташлаб, ўз олдимизга аниқ режаларни қўйишга ва саъй-ҳаракатларимизни янада уйғунлаштиришга чақираман», – деди Президент.
Бундан ташқари, президент кенгаш доирасида тўртта йўналишда ишчи гуруҳларни ташкил этиш ва уларни тўлиқ амалга оширишда фаол иштирок этишга таклиф берди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: