9:57 | 24.04.24

                       

Фискал чек берилиши натижасида уч ойда такси агрегаторларнинг деярли триллион сўм даромадлари қонуний расмийлаштирилди

Фискал чек берилиши натижасида уч ойда такси агрегаторларнинг деярли триллион сўм даромадлари қонуний расмийлаштирилди. Уларга интеграция жараёнлари юзасидан амалий ёрдамлар кўрсатилмоқда.

АОКАда 2024 йил 23 апрел куни ўтказилган матбуот анжуманида, 2024 йил 23 апрелга қадар фискал чеклар берилиши ҳисобига такси агрегаторлар 980,4 млрд сўм даромадлари қонуний расмийлаштирилди. Бу ҳақда Bugun.uz мухбири хабар берди.

Давлат солик кумитаси хабарига кура, шундан, январь ойида 73,8 млрд сўм, февраль ойида 159,4 млрд сўм, март ойида 414,1 млрд сўм, апрель ойида 337 млрд сўм даромадлари қонуний расмийлаштирилди. Интеграция қилиш бўйича ариза берган 125 та агрегаторларга (6 таси интеграцияси якунланди) интеграция жараёнлари юзасидан амалий ёрдамлар кўрсатилмоқда.

Бундан ташкари, йўналишсиз такси хизматини кўрсатаётган ўзини ўзи банд қилган шахслар жорий йил бошида 317 минг нафарни ташкил қилган бўлса, мижозларни излаш бўйича агрегаторларнинг (6 таси бўйича) ахборот тизимини солиқ органига интеграция қилиниши натижасида уларнинг сони 481,4 минг нафарга етди ёки январда 52,4 минг, февралда 51,4 минг мартда 36,9 минг ва апрелда 23,8 минг нафарининг фаолияти легаллаштирилди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: