22:11 | 04.05.24

                       

Андижонда 8 ёшли қизалоқни поезд уриб юборди

Андижонда 8 ёшли қизалоқни поезд уриб юборди. Поезд ҳаракатланаётган вақтда қизалоқ назоратсиз қолдирилган.

Андижон вилоятида поезд уриб юборган 8 ёшли қизалоқнинг аҳволи ўта оғирлиги айтилмоқда. Бу ҳақда «Бу кун» дастурида хабар берилди.

Маълум қилинишича, ҳолат 28 апрель куни соат тахминан 16:30 ларда Андижон туманининг «Дўнгқишлоқ» маҳалласи ҳудудидан ўтувчи Хонoбод—Андижон йўловчи ташувчи поезд йўлида содир бўлган. Поезд ҳаракатланаётган вақтда назоратсиз қолдирилган 2016 йилда туғилган қизалоқни уриб юборган.

Қизалоқ бошидан жароҳат олиб, ҳушсиз ҳолатда зудлик билан шифохонага олиб келинган. Унга жарроҳлик амалиёти кўрсатилиб, даво муолажалари олиб борилмоқда. Ҳозирда аҳволи ўта оғир.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: