20:21 | 23.04.24

                       

Тошкентда 24 апрел куни навбатдаги «Автомобилсиз кун» акцияси ўтказилади

Тошкентда 24 апрел куни навбатдаги «Автомобилсиз кун» акцияси ўтказилади. Унда жамоат транспорти, велосипед ва атроф-муҳитга зарар етказмайдиган бошқа транспорт воситаларидан фойдаланилади.

Тошкентда навбатдаги «Автомобилсиз кун» акцияси 24 апрел, чоршанба куни ўтказилади. Бу ҳақда Экология, атоф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, бу Президентнинг «Ўзбекистон — 2030» стратегиясини «Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида»ги Фармонида кўрсатиб ўтилган.

Акция доирасида Тошкент шаҳрида жойлашган барча республика ва вилоят ижро ҳокимияти органларининг раҳбар ва бошқа ходимлари жамоат транспорти, велосипед ва атроф-муҳитга зарар етказмайдиган бошқа транспорт воситаларидан фойдаланишади.

«’Автомобилсиз кун’ жамоат лойиҳасига бефарқ бўлманг ва экологик тоза транспорт воситасини танланг!», — дейилади хабарда.

Маълумот учун, ҳар ойнинг тўртинчи чоршанба куни «Автомобилсиз кун» бўлади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: