12:33 | 24.04.24

                       

Қозоғистонга ишлашга бораётган ўзбеклар огоҳлантирилди

Қозоғистонга ишлашга бораётган ўзбеклар огоҳлантирилди. Айрим ўзбекистонликларнинг пул ва паспортларини ноқонуний олиб қўйиш ҳолатлари кузатилди.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Қозоғистонга ишлаш мақсадида бораётган ва меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон фуқароларини огоҳликка чақирди.

Маълумотларга кўра, сўнгги вақтларда ишлаш мақсадида Қозоғистонга борган ёки меҳнат фаолиятини олиб бораётган Ўзбекистон фуқароларига ўзини элчихона ёки консулхона вакили сифатида таништириб, ҳужжатларини расмийлаштириш учун улардан пул ва паспортларини олиш ҳолатлари кузатилмоқда.

«Юртдошларимиздан бундай фирибгарларга ишонмаслик ва шахсни тасдиқловчи ҳужжатларни бегоналарга бермасликни сўраймиз. Ишлаш ёки вақтинча яшаш рухсатномаларни олиш учун фуқаронинг шахсан ўзи Аҳолига хизмат кўрсатиш марказларига (СОН) мурожаат этиш зарурлигини эслатамиз», дейилади хабарда.

Шунингдек, ўзини «дипломатик ваколатхона ходимиман» деб таништирган шахсларга дуч келган тақдирда Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги дипломатик ваколатхоналарига (Остона шаҳрида: +8 (7172) 95-45-87, Олмаота шаҳрида: +8 (727) 390-26-16, Ақтау шаҳрида: +8 (729) 277-71-17) ёки қуйидаги рақамларга мурожаат қилишни сўралган: Қозоғистон Бош прокуратураси: 115; Қозоғистон полицияси: 102.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: