18:13 | 24.04.24

                       

Бухорода эр рашк сабаб хотинини пичоқлаб ўлдирди

Эркак хотинига 16 марта пичоқ уриб, уни қасддан ўлдирган.

Бухоро вилояти Қоракўл туманида эр рашк сабаб хотинини 16 марта пичоқлаб ўлдиргани.

Бош прокуратура Bugun.uz’га берган маълумотларига кўра, ҳолат 22 апрель куни соат 12:09 ларда содир бўлган. Қоракўл туман ИИБ 102 навбатчилик қисмига «Полвонлар» МФЙ Полвонлар қишлоғида яшаган, 1990 йилда туғилган аёл яшаш хонадонида санчиб-кесувчи ўткир тиғли жисмдан етказилган тан жароҳати оқибатида вафот этгани тўғрисида хабар келиб тушган.

Марҳума аёлнинг турмуш ўртоғи (1975 йилда туғилган) рашк сабаб жанжаллашиб, унга ошхона пичоғи билан бир неча тан жароҳати етказиб, қасддан ўлдирган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Гумонланувчи ушланган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: