15:11 | 25.04.24

                       

Қўқонда вояга етмаган бола 7 йилга қамалди

Қўқонда вояга етмаган бола 7 йилга қамалди. У танишини пичоқлаб ўлдириб қўйган.

Қўқонда вояга етмаган бола танишини пичоқлаб ўлдириб қўйди. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, судланувчи таниши билан тортишиб қолган. У жахл устида ўзига яқин бўлган дўкондан ошхона пичоғини олиб чиқиб, танишининг кўкрагига санчади ва оғир тан жароҳати етказган. Оқибатда пичоқланган фуқаро воқеа жойида вафот этган.

«Мазкур жиноят иши Жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар судида кўриб чиқилиб, судланувчи вояга етмаган бўлгани учун, унга нисбатан ЖКнинг 85-моддаси (Озодликдан маҳрум қилиш)га кўра, 7 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди», дейиди судя.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: