20:37 | 03.05.24

                       

Чилонзорда 1 ёшли қизчани дарахт босиб қолди

Чилонзорда 1 ёшли қизчани дарахт босиб қолди. Қизалоқ воқеа жойида вафот этган.

Тошкент шаҳар Чилонзор туманида 1 ёшли қизалоқни дарахт босиб қолиши оқибатида у ҳалок бўлди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Bugun.uz’га хабар берди.

Маълумотларга кўра, ҳолат 3 май куни соат 11:50 ларда Чилонзор тумани, 5-мавзе, 16-уй олдида содир бўлган. Дарахт йиқилиши натижасида шу ердан ўтиб кетаётган энага 1969 йилда туғилган М.Й. томонидан болалар аравачасида (коляска) олиб кетилаётган 2023 йил 10 апрелда туғилган қизалоқни дарахт босиб қолган ва у ҳодиса жойида вафот этган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: