13:51 | 04.05.24

                       

Чилонзорда 1 ёшли қизчани дарахт босиб қолгани юзасидан муносабат билдирилди

Чилонзорда 1 ёшли қизчани дарахт босиб қолгани бўйича жиноят иши қўзғатилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Чилонзор туманида 1 ёшли қиз вафот этди. Бош прокуратура ахборот хизмати ҳолат юзасидан батафсил маълумот берди.

Маълум қилинишича, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-моддаси 3-қисми (Хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилди.

Текширишда сув қувурларини таъмирлаш ишларини амалга ошираётган ишчилар хавфсизлик чораларига риоя қилмасдан, махсус техника ёрдамида қазиш ишларини олиб боришлари оқибатида бир туп дарахтнинг илдизи очилганлиги ва ўз вазнини кўтара олмай йиқилганлиги аниқланган.  Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: