20:21 | 04.05.24

                       

Сирдарёда Nexia газ баллони портлаб кетди

Сирдарёда Nexia газ баллони портлаб кетди. Воқеа машина йўл четида тўхтаб турган вақтида содир бўлган (видео).

Ижтимоий тармоқларда Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида Nexia газ баллони портлаб кетгани ҳақида видео тарқалди. Вилоят ИИБ ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.

Қайд этилишича, бу ҳақдаги хабар 4 май куни соат 14:03 да Гулистон шаҳар Ички ишлар бошқармасига тушган. Фуқаро Л.Н. бошқарувида бўлган Nexia-1 русумли автомашина Гулистон шаҳар, «Дўстлик» маҳалласи, Хондамир кўчаси йўл четида тўхтаб турган вақтида автомашинага ўрнатилган газ баллони ёрилиб кетган.

Ҳодиса содир бўлган вақтда автомашина салонида ҳеч ким бўлмаган. Ушбу ҳодиса натижасида оғир турдаги тан жароҳати олганлар йўқ. Ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: