20:59 | 26.02.24

                       

25 февраль куни истеъмолчиларга режадагига нисбатан 5 фоиз кўп электр энергияси етказиб берилди

25 февраль куни электр станциялар орқали 241,9 млн кВт/соат, режадагига нисбатан 4 фоиз кўп электр энергияси ишлаб чиқарилди. Бунинг учун иссиқлик электр станцияларида 43,6 млн кубометр табиий газ, 17,2 минг тонна кўмир ҳамда 11,1 минг тонна мазут ёқилди.

Ўзбекистонда 25 февраль куни истеъмолчиларга режадагига нисбатан 5 фоиз кўп электр энергияси етказиб берилди

25 февраль куни электр станциялар орқали 241,9 млн кВт/соат, режадагига нисбатан 4 фоиз кўп электр энергияси ишлаб чиқарилди. Бунинг учун иссиқлик электр станцияларида 43,6 млн кубометр табиий газ, 17,2 минг тонна кўмир ҳамда 11,1 минг тонна мазут ёқилди.

Туркманистон Республикасидан 22,2 млн кВт·соат электр энергияси импорт қилинди. Республика истеъмолчиларига 235,9 млн кВт·соат, режадагига нисбатан 5 фоиз кўп электр энергияси етказиб берилди.

Қишнинг совуқ кунларида магистраль газ қувурларида газ босимининг кескин тушиб кетгани ҳамда аҳоли истеъмолчиларида электр энергиясига нисбатан талабнинг ошиб бориши туфайли 25 февраль куни ҳам мамлакатимиз бўйлаб асосан куннинг тиғиз вақтларида 600 МВтгача чекловлар киритилишига мажбур бўлинди.

Мавжуд вазиятдан келиб чиқиб, ҳолат яхши томонга ўзгаргунга қадар бугун ҳам куннинг тиғиз пайтларида маълум миқдорда чекловлар киритилиши мумкин. Газ босими одатдагидан кўра паст эканига қарамай, кеча унинг истеъмоли аввалги кунлардагидан кўра ортиб, 157,2 млн кубометрни ташкил қилди.

Табиий газ босимининг ҳали-ҳануз паст эканлиги бу борадаги меъёрий схеманинг тўлиқ тикланишига тўсқинлик қилмоқда. Магистраль газ қувурларида газ босимининг кескин тушиб кетиши оқибатларини бартараф этиш, республика истеъмолчилари ҳамда иссиқлик электр станцияларини табиий газ билан бир маромда таъминлашда юзага келиши мумкин бўлган салбий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида бир қатор зарур чоралар кўрилмоқда.

Хусусан, аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини биринчи навбатда табиий газ билан таъминлаш ҳамда қувурлардаги босимни бир меъёрда тутиб туриш мақсадида барча ҳудудлардаги автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларнинг иш фаолияти маҳаллий ҳокимликлар томонидан тасдиқланган режа-график асосида тизимли равишда йўлга қўйилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: