12:31 | 22.06.22
Ташриф пайтида Хива шаҳрини зиёрат қилиш режалаштирилган
Давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлиб турган Озарбайжон президенти Илҳом Алиев 22 июнь куни Хоразм вилоятига борди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Илҳом Алиевни Хоразм вилоятида Шавкат Мирзиёев кутиб олган.
Икки давлат байроқлари, гуллар билан безатилган Урганч халқаро аэропортида миллий қўшиқ ва рақслар ижро этилди.
Ташриф чоғида Хива шаҳрини зиёрат қилиш режалаштирилган.
Аввалроқ Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев Кўксарой қароргоҳидаги Фахрий меҳмонлар хиёбонига кўчат эккани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Ўзбекистон ва Озарбайжон президентлари музокаралар якуни бўйича оммавий ахборот воситалари вакиллари учун брифинг ўтказганди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: