21:18 | 07.05.24

                       

Дунёнинг камбағал давлатлари рўйхатида Ўзбекистоннинг ўрни маълум бўлди

Дунёнинг камбағал давлатлари рўйхатида Ўзбекистоннинг ўрни маълум бўлди. Ўзбекистон бу рейтингда Африкадаги икки давлат билан тенг.

Global Finance Ўзбекистоннинг дунё камбағал давлатлар рўйхатидаги ўрни ҳақида маълумот берди.

Фото: Bugun.uz

Қайд этилишича, Ўзбекистон дунё камбағал давлатлари рўйхатида 67 ўринни эгаллаган. Бунда, ҳар бир аҳоли жон бошига йилига 10 минг 936 доллар тўғри келади. Ўзбекистон бу рейтингда Африкадаги Науру ва Марокаш давлатлари билан тенг.

Маълумотлар кўра, Марказий Осиёдаги энг камбағал давлат Тожикистон. Бу давлат рўйхатда 43 ўринда ва мазкур давлатда ҳар бир аҳоли учун 5 минг 832 доллар тўғри келади. Марказий Осиёдаги энг бой давлат эса Қозоғистон. У камбағал давлатлар рўйхатида 128 ўринда. Бу давлатда ҳар бир аҳолига 35 минг 534 доллар тўғри келади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: