10:49 | 11.07.22

                       

Фарғонада қарама-қарши йўналишда ҳаракатланган «Lacetti» «Matiz» билан тўқнашди — видео

Оқибатда бир киши воқеа жойида ҳалок бўлган

Фарғона вилояти Данғара туманида қарама-қарши йўналишда ҳаракатланган «Lacetti» ва «Matiz» иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда «Zamon» хабар берди.

Кадр: Telegram

Маълум бўлишича, ҳодиса туман ҳудудидан ўтувчи 4К-889 автомобиль йўлининг 4-километрида юз берган. «Lacetti» автомашинаси ҳайдовчиси қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган ва шу йўналишдаги «Matiz» билан тўқнашган.

Мазкур воқеа оқибатида «Matiz»нинг бир нафар йўловчиси оғир тан жароҳат сабаб воқеа жойида ҳалок бўлган. Иккала ҳайдовчи ҳам жароҳати сабаб шифохонага ётқизилган.

Наманганда «Жигули» қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, «Damas» билан тўқнашгани ҳақида маълумот берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: