16:12 | 30.04.24

                       

Нақд пулдаги тўловлар учун қайтариладиган кешбэк бекор қилиниши мумкин

Ўзбекистонда нақд пулдаги тўловлар учун кешбэк қайтарилиши бекор қилиниши мумкин. Ушбу ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиққанлар нақд пулсиз ҳисоб-китоблар бўйича кешбэкларни 2 фоизгача оширишвариантини ҳам муҳокама қилмоқда.

Ўзбекистонда 1 июлдан бошлаб нақд пулдаги тўловлар учун кешбэк қайтарилиши бекор қилиниши мумкин. Бу ҳақда «Яширин иқтисодиётга қарши курашиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш тўғрисида»ги президент қарори лойиҳасида кўзда тутилган.

Ҳужжат лойиҳасига кўра, 2024 йил 1 июлдан бошлаб чакана савдо, хизмат кўрсатиш ҳамда умумий овқатланиш соҳаларида жисмоний шахслар томонидан тўловлар мобил иловалар (нақдсиз) ва пластик карта орқали амалга оширилганда 1 фоиз миқдорида кешбэк қайтарилади ҳамда тўловлар нақд пулда амалга оширилганда кешбэк қайтариш тартиби бекор қилиниши белгиланмоқда.

Солиқ қўмитасининг «Газета.уз»га маълум қилишича, ушбу ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиққанлар нақд пулсиз ҳисоб-китоблар бўйича кешбэкларни 2 фоизгача оширишвариантини ҳам муҳокама қилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: