10:15 | 30.04.24

                       

Бухорода эркак онкологияда даволанаётган қизига ажратилган эҳсон пулларни ўзлаштириб олди

Бухорода эркак онкологияда даволанаётган 6 ёшли қизига ажратилган эҳсон пулларни ўзлаштириб олди. У қизини даволашдан бош тортиб аёли ва фарзандига тазйиқ ўтказиб келган.

Бухоро вилоятида ота қизини даволатишдан бош тортиб, аёли ва қизига руҳий тазйиқ ўтказган. Бу ҳақда Болалар омбудсмани хабар берди.

Маълум қилинишича, Болалар омбудсмани Котибиятига Бухоро вилояти Ромитан туманида яшовчи фуқаро Ш.М (аёл киши)дан мурожаат келиб тушган. Мурожаатда, Ш.М 2018 йилда туғилган қизи М.М Республика болалар онкология ва гематологияси марказида даволанаётгани, отаси қизини даволатишдан бош тортётганини ва бола учун «Саховат ва кўмак» жамғармасидан ажратилган пулни ўзлаштирганлигини айтган.

Бундан ташқари, аёл ота фарзанди ва унга руҳий тазйиқ ўтказётганлиги, бу боланинг руҳиятига ёмон таъсир қилганини билдириб, уни ва фарзандини тазйиқдан ҳимоя қилишда ёрдам сўраган.

Мазкур ҳолат Ғиждувон тумани «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази ҳамда туман ИИБ томонидан ўрганиб чиқилган. Натижада, фуқаро Ш.М ва вояга етмаган М.М га 1 ой муддатга ҳимоя ордери расмийлаштириб, отанинг руҳий зўравонлик ҳаракатларига чек қўйилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: