15:09 | 18.11.23

                       

Wednesday — Уэнздей

Wednesday сериали ҳақида маълумот, фактлар, фото ҳамда видеолар билан танишиб чиқинг

Сиз кино ва сериаллар ихлосмандимисиз? Вақтингизнинг кўп қисми экран қаршисида, юқори сифатли кино ва сериаллар томоша қилиш билан ўтадими? Бундан асло ҳижолат чекманг. Ҳозирда кўплаб одамлар вақтларининг аксар қисмини сиз каби кино ва сериаллар томошасига бағишлаяпти. Ҳаттоки, улар учун ижтимоий тармоқларда канал, гуруҳ ва саҳифалар ҳам фаолият юритади. Бирон бир яхши кино чиққудек бўлса борми, тезлик билан бир-бирлари билан бўлишгиси, кенгроқ оммага тарқатгиси келади уларнинг. Ҳудди шундай машҳур сериаллардан бири — Wednesday’дир.

Суратда Уэнздей сериалининг бош қаҳрамони Уэнздей Аддамс тасвирланган.
Фото: IGN

Bugun.uz сиз азиз муштарийлар учун сериал ҳақидаги кўплаб маълумотларни, фактлар, видео ҳамда фотоларни бир ерга жамлади.

Сериал ҳақида умумий маълумотлар

Wednesday (ўқувчига қулай бўлиши учун кейинги ўринларда Уэнздей)— Чарлз Аддамснинг Уэнздей Аддамс персонажига асосланган, қўрқинчли комедик сюджетда суратга олинган телесериалдир. Филм Алфред Гоуч ва Милес Миллар томонидан яратилган. Сериалнинг биринчи мавсуми саккиз қисмдан иборат бўлиб, улардан тўрттаси ижрочи продюсер Тим Бартон бошқарувида суратга олинган. Воқеалар ўзининг янги мактабида қотиллик сирини очишга уринаётган Уэнздей Аддамс атрофида содир бўлади.

Уэнздей Аддамс ким?

Бош қаҳрамон Уэнздей Аддамс «Аддамслар» оиласи аъзоси ҳисобланиб, Гомез ва Мортика Аддамснинг ягона қизидир. Уэнздей Жеричо шаҳрини қўрқувга солган махлуқнинг даҳшатли қотилликларини тўхтатишга ва 25 йил олдин ота-онаси аралашган сирни аниқлашга ҳаракат қилади. Воқеалар Уэнздейнинг «Nevermore» академиясидаги жуда чалкаш муносабатлари фонида юз беради.

Суратда Nevermore академиясининг реал ҳаётдаги ҳолати тасвирланган. Объект Руминияда жойлашган тарихий иншоот бўлиб, туристлар ташриф буюриши учун шароитлар яратилган.
Фото: The Guardian

Сериал тарихи ҳамда суратга олиш жараёнлари

Олдинроқ Бартон 1991 йилда суратга олинган «Аддамлар оиласи» фильмига режиссёрлик қилиш учун мурожаат қилган ва рад жавобини олган. 2020 йил октябр ойида Бартон телесериални бошқараётгани ҳақида хабар қилинган ва кейинчалик, Netflix компанияси сериалга буюртма берган. Суратга олиш ишлари 2021 йил сентябридан 2022 йил мартигача Руминия давлатида бўлиб ўтган.

Суратда серианинг дастлабки тўрт қисмига режиссёрлик қилган Тим Бартон тасвирланган.
Фото: variety

Уэнздей премьераси ва «Олтин глобус» мукофоти

Телесериал премьераси 2022 йилнинг 16 ноябрида бўлиб ўтган ва 23 ноябр куни, танқидчилар томонидан ижобий шарҳлар олингандан сўнг, Netflix платформасига жойланди. Сериал Netflix’да чиқарилгандан кейин, уч ҳафта ичида, платформанинг инглиз тилидаги энг кўп томоша қилинган иккинчи сериалга айланди. Уэнздей «Олтин глобус» мукофотининг икки номинациясида ғолиб деб топилган: «Энг яхши телесериал» ва «Энг яхши аёл роли».

Суратда Уэнздей Аддамс ролини ижро этган актриса Жанна Ортеганинг «Олтин глобус» мукофоти тақдирлаш маросимига ташриф буюргани тасвирланган.
Фото: Новий очаг

Уэнздей сериалининг қисмлари

Ҳозирда сериалнинг биринчи мавсуми тугаган ва қуйидаги саккизта қисм муҳлисларга тақдим этилган.

  • «Wednesday’s Child Is Full of Woe»
  • «Woe Is the Loneliest Number»
  • «Friend or Woe»
  • «Woe What a Night»
  • «You Reap What You Woe»
  • «Quid Pro Woe»
  • «If You Donʼt Woe Me by Now»
  • «A Murder of Woes»

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: