15:46 | 19.09.24

                       

Тошкентда тез ёрдам ходими ёлғон хабар тарқатди

Тошкентда ёлғон хабар тарқатган тез ёрдам ходимини прокуратура назоратга олди.

Ижтимоий тармоқларда пойтахтдаги «16-горболница гўштдан заҳарланганлар билан тўлмоқда» мазмунидаги видео хабар тарқалди. Санэпидқўмита Тошкент шаҳар бошқармаси бу бўйича маълумот берди.

Унга кўра, овқатдан заҳарланганлик бўйича бошқарма ҳамда унинг туман бўлимларига шошилинч хабарнома келиб тушмаган.

Шунингдек, шифохона ва Соғлиқни сақлаш бошқармаси билан боғланилганда видео хабарда заҳарланганлик ҳақида маълумот берган фуқаро тез ёрдам ходими экани ва ёлғон хабар тарқатгани аниқланди. Ходим ёлғон хабар тарқатгани туфайли прокуратура органи ушбу ишни кўриб чиқмоқда.

Маълумот учун, Тошкентдаги «Муҳтешем донер»да овқатланган 23 киши заҳарланиб, касалхонага ётқизилган эди. Самарқанддаги кафеда эса 8 киши заҳарланиб, жабрланувчиларнинг бири касалхонада вафот этган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: