8:33 | 07.12.24

                       

Бўстонлиқда янги туристик мажмуа ва кичик ГЭС очилади, Тошкент—Хўжакент йўналишига электропоезд йўлга қўйилди

Шавкат Мирзиёев Бўстонлиқ туманида янги туристик мажмуа қурилиши, кичик ГЭС фаолияти танишиб, «Тошкент—Хўжакент» йўналишида янги электропоезд қатнови йўлга қўйилгани назорат қилди.

Туризм ривожи: «Ugam River» мажмуаси

Фото: Президент матбуот хизмати

14 гектар майдонда қурилаётган «Ugam River» туристик мажмуаси йилига 200 минг сайёҳга хизмат кўрсатиш қувватига эга.

Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати

Мажмуада:

  • 17 та кўп қаватли уй, коттежлар;
  • ресторанлар, савдо ва хизмат шохобчалари;
  • болалар ўйингоҳлари ва спорт майдончалари бўлади.

Бу лойиҳа Бўстонлиқнинг туризм салоҳиятини ошириш ва иш ўринлари яратишни кўзлайди.

Фото: Президент матбуот хизмати

«Угам-1» ГЭС: энергия ва барқарорлик

Фото: Президент матбуот хизмати

Қуввати 1,48 мегаватт бўлган «Угам-1» кичик ГЭС йилига 11,8 миллион киловатт-соат электр энергиясини ишлаб чиқаради. Бу Чорбоғ, Хумсон ва Угам маҳаллаларидаги 5 минг хонадон ҳамда туризм объектларини энергия билан таъминлайди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Тошкент—Хўжакент: янги электропоезд йўналиши

Фото: Президент матбуот хизмати

Шунингдек, «Тошкент—Хўжакент» йўналишида замонавий электропоезд қатнови бошланди. Поезд соатига 120 км тезликда ҳаракатланиб, кунига уч марта қатнайди. 586 ўринли вагонлар кондиционерлар, Wi-Fi ва бошқа замонавий қулайликлар билан жиҳозланган.