9:59 | 11.12.24
Миллий тикланиш партияси раиси Алишер Қодиров Россия билан виза режимини жорий қилиш ҳамда тил ва маданиятни билиш шартларини кучайтириш таклифини қўллаб-қувватлашини билдирди.
Ўзбекистон Миллий тикланиш партияси раиси Алишер Қодиров яқинда Россия сиёсатчилари томонидан виза режимини жорий этиш ҳақида билдирилган ташаббусга муносабат билдирди. Унинг фикрича, Марказий Осиё мамлакатлари, шу жумладан, Ўзбекистон ҳам бу масалани қўллаб-қувватлаши лозим.
Алишер Қодиров бу чоралар нафақат мигрантларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга, балки мамлакатнинг ижтимоий ва иқтисодий барқарорлигини таъминлашга хизмат қилишини таъкидлади.