18:11 | 12.12.24

                       

Россияда қийналиб қолган ўзбекистонлик оила ватанга қайтарилди

Ўзбекистоннинг Екатеринбургдаги консулхонаси оғир аҳволга тушган оилага амалий ёрдам кўрсатди.

Свердловск вилоятида оғир молиявий аҳволда қолган Фарғона вилоятидан келган Х.Р. ва унинг тўрт нафар фарзанди 10 декабрь куни Ўзбекистонга қайтарилди. Бу ҳақда «Дунё» ахборот агентлиги маълумот берди.

Фото: «Дунё» АА

Нима бўлди?

  • Х.Р. 2024 йил сентябрь ойида турмуш ўртоғи ва тўрт нафар фарзанди билан вақтинча ишлаш мақсадида Россияга келган.
  • Турмуш ўртоғи якка тартибдаги қурилиш фирмаларидан бирида ёлланма ишчи бўлиб фаолият юритган.
  • Свердловск ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан ўтказилган рейдда у Россияда бўлиш қоидаларини бузгани учун қўлга олинган.
  • Бир ойлик иш ҳақи иш берувчидан ундирилиб, оилага тақдим этилди.

Қўшимча чоралар

  • Х.Р. ва унинг тўрт фарзанди учун Екатеринбург—Тошкент авиачиптаси сотиб олинди.
  • Оила 10 декабрь куни «Колсово» халқаро аэропортидан ватанга кузатиб қўйилди.