19:15 | 12.12.24

                       

Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати кескин тушиши кутилмоқда

15-17 декабр кунлари мамлакат бўйлаб нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келади, баъзи жойларда ҳарорат –15 даражагача пасаяди.

15 декабрда ва 16 декабрга ўтар кечаси республиканинг кўп жойларида ёғингарчилик (ёмғир, қор) кутилмоқда. Айрим жойларда шамол тезлиги 20–25 метр/сониягача кучайиши мумкин.

Фото: Bugun.uz

Ҳарорат 16-17 декабр кунлари кечалари –8…–13 даража, баъзи жойларда –15 даражагача тушиши, кундуз кунлари эса 0…–5 даража атрофида бўлиши кутилмоқда.

Йўлларда яхмалак ҳосил бўлиши мумкин. Ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик сўралмоқда.

  • Қорақалпоғистон ва Хоразм: 16 декабрда ҳарорат кечаси –10…–15 даража, кундузи –3…–8 даража бўлади.
  • Бухоро ва Навоий: ҳарорат 16 декабрда кечаси –7…–12 даража, кундузи 0…–5 даража.
  • Тошкент ва Сирдарё: ҳарорат кечалари –7…–12 даража, кундузи 0…–5 даража.
  • Қашқадарё ва Сурхондарё: ҳарорат 16 декабрда кечаси –3…–8 даража, кундузи –3…+2 даража.
  • Андижон, Наманган, Фарғона: ҳарорат 16 декабрда кечаси –5…–10 даража, кундузи 0…–5 даража.
  • Тоғли ҳудудлар: кечаси ҳарорат –12…–17 даража, кундузи –7…–12 даражагача тушиши мумкин.