Array ( [_edit_lock] => Array ( [0] => 1734438111:97 ) [_edit_last] => Array ( [0] => 97 ) [_thumbnail_id] => Array ( [0] => 249941 ) [_primary_term_category] => Array ( [0] => 981 ) [_sharing_image] => Array ( [0] => a:5:{s:6:"poster";s:61:"https://bugun.uz/wp-content/uploads/2024/12/67616cb68b82f.jpg";s:5:"width";i:1200;s:6:"height";i:630;s:8:"template";i:0;s:8:"fieldset";a:1:{i:0;a:2:{s:8:"captions";a:1:{i:0;s:71:"Паркентда 3 та шер қафасдан чиқиб кетди";}s:10:"attachment";i:249941;}}} ) [_wptg_p2tg_sent2tg] => Array ( [0] => 2024-12-17 17:23:44 ) )Метаданные для просмотров отсутствуют.
17:23 | 17.12.24
Паркентда қафасдан чиқиб кетган 3 та шер қоровулга ташланиб, ўлдирди.
Тошкент вилояти Паркент туманидаги Lion park хусусий ҳайвонот боғида 17 декабрь куни шер ҳужум қилган қоровул ҳалок бўлди, дея хабар бермоқда вилоят Ички ишлар бош бошқармаси.
Қайд этилишича, ҳолат соат 05:00 атрофида содир бўлган. Бир қафасда сақланаётган 3 та шер қафасдан боғ ҳовлисига чиқиб кетган. Воқеа вақтида маскан иш фаолиятида бўлмаган ва ёпиқ бўлган.
Ҳовлидаги шерлар шу ерда қоровул бўлиб ишловчи 44 ёшли Ф.И.га ташланиб унга жароҳат етказган. Фуқаро олган тан жароҳати оқибатида вафот этган. У ҳайвонларни каттакка қайтармоқчи бўлган.
«Кўрилган чоралар натижасида шерлар махсус қафасга қайтарилган. Атрофдаги бошқа шахсларга зарар етмаган. Ҳозирда маҳаллий аҳоли учун хавф-хатар йўқ», — дейилади ИИББ хабарида.
Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг маълум қилишича, ҳолат юзасидан мутахассислар иштирокида текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда. Натижаси ҳақида хабар берилади.
Маълумотларга кўра, 2 та шер ухлатувчи дори воситалар қўлланилган ҳолда катакка қайтарилган. 1 та шер маҳаллий овчи таклиф қилинган ҳолда отиб ўлдирилган.
Шунингдек, паркда мавжуд бўлган барча йиртқич ҳайвонлар саноқдан ўтказилиб, улар жой-жойида эканлиги ва катаклар мақкамланган ҳолдалиги аниқланган.
Ҳолат юзасидан Паркент тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.