13:13 | 16.04.24

                       

Афғонистон 120 минг литр сифатсиз нефтни Ўзбекистонга қайтариб юборди

Афғонистон 120 минг литр сифатсиз нефтни Ўзбекистонга қайтариб юборди. Ўзбекистон божхона қўмитаси 120 тонна нефт Россияга тегишли эканини билдирмоқда.

Ҳайратон божхонасидан олиб келинган 120 минг литрга яқин сифатсиз бензин Ўзбекистонга қайтарилди. Бу ҳақда Афғонистон миллий стандартлар бошқармасига таяниб, Tolo News хабар берди. Ўзбекистон божхона қўмитаси ушбу хабарни рад этди.

Фото: Tolo News

Маълум қилинишича, Афғонистон миллий стандартлар бошқармаси афғон тадбиркорларидан Афғонистонга сифатсиз товарлар олиб киришдан тийилишни сўраган.

Ўзбекистон божхона қўмитасига кўра, «Афғонистон 120 минг литрга яқин нефтмаҳсулотларини сифати паст бўлгани учун Ўзбекистонга қайтариб юборди» мазмунида тарқатилаётган хабарлар ҳақиқатга мутлақо тўғри келмайди.

«Гап шундаки, 2024 йил 20 январ куни Россиядан Афғонистонга юборилган 2 та темир йўл цистерналарида 120 тонна ‘автомобильный бензин неэтилированный’ маҳсулотлари Қозоғистондан Сариёғоч – Чуқурсой станциялари орқали Ўзбекстонга кириб келган.

Ушбу цистерналар 2024 йил 7 феврал куни Сурхондарё вилояти Айритом станцияси орқали Афғонистонга чиқиб кетган.

Афғонистон томонидан қайтарилган мазкур нефт маҳсулотлари 2024 йил 6 апрел куни Айритом станцияси орқали Ўзбекистонга кириб келган.

Афғонистонлик ҳамкорларни икки томонлама дўстона муносабатларни инобатга олган ҳолда, текширилмаган ва асоссиз хабарларни шошма-шошарлик билан тарқатмасликка чақирамиз», — дейилади хабарда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: