14:55 | 19.02.24

                       

Афғонистондан бир килога яқин турли хил гул уруғларини олиб кираётган фуқаро ушланди

Афғонистондан бир килога яқин турли хил гул уруғларини олиб кираётган фуқаро ушланди. 2023 йилда детектор хизмат-итлари ёрдамида 1 627 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланиб,  41 589 кг ва 63 487 дона фитосанитар хавфи баланд бўлган маҳсулотлар ноқонуний кириб келиш олди олинган.

Республика фитосанитар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 2021 йилдан бошлаб ўсимликлар карантини чегара масканларида детектор хизмат итлари фаолияти йўлга қўйилган. Бу ҳақда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ахборот хизмати Bugun.uz’га хабар берди.

Қайд этилишича, 11 турдаги карантиности маҳсулотларни топишга ўргантилган хизмат итлари ёрдамида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланмоқда.

Сурхондарё вилояти «Айритом» ЎКЧМда Афғонистондан кириб келаётган фуқаро қўл юкида 1 кгга яқин турли ҳилдаги гулларнинг уруғилари аниқланган. Юқори фитсоанитар хавфга эга маҳсулот ҳисобланган юкка фуқаро зарурий ҳужжатларни тақдим эта олмаган.

Андижон вилоятининг Хўжаобод туманидаги «Дўстлик» ЎКЧМда эса фуқаро гул томирлари ва гул кўчатларини яширинча олиб ўтишга урунган. Қонунбузилиш ҳолати аниқланиб, мазкур фуқаро ҳам жавобгарликка тортилди.

«Дўстлик» ЎКЧМ орқали кириб келган яна бир Қирғизистон фуқаросига тегишли транспорт воситаси карантин кўригидан ўтказилганда 78 та гул кўчати фитосанитар сертификатсиз республика ҳудудига олиб кирилаётганлиги маълум бўлди. Тегишли чоралар кўрилиб, маҳсулот ортга қайтарилди. Юқори хавфга эга карантин ости маҳсулотларининг олиб кирилиши/олиб чиқилишига оид нормаларга амал қилмаган фуқаро жавобгарликка тортилди.

«Маълумот учун, 2023 йилда кинолог-мутахассислар томонидан детектор хизмат-итлари ёрдамида 1 627 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланиб,  41 589 кг ва 63 487 дона фитосанитар хавфи баланд бўлган маҳсулотлар ноқонуний кириб келиш олдини олинган.

Республика ҳудудига қўл юки, багаж ва почта жўнатмалари орқали экиш материлларини жўнатиш, олиб келиш ва уни олиб ўтиш тақиқланган. Ўсимликлар карантини чегара масканларида импорт бўлаётган ўсимлик намуналарининг қатъий назорати давом этмоқда», дейилади хабарда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: