20:21 | 29.03.24

                       

Аҳолидан қайта ишланадиган фойдали чиқинди сотиб олинади

Аҳолини чиқиндини саралаган ҳолда шохобчага олиб боришга рағбатлантирадиган тизим жорий этилади. Экология жамғармаси ҳисобидан аҳолига махсус чиқинди пакетлари бепул берилади, аҳоли чиқиндини қайта ишланадиган, қайта ишланмайдиган ва органик тоифага ажратиб, шохобчага олиб боради. Тадбиркор эса қайта ишланадиган фойдали чиқиндини аҳолидан сотиб олади.

Кўп қаватли хонадонларда аҳолини чиқиндини саралаган ҳолда шохобчага олиб боришга рағбатлантирадиган тизим жорий этилади. Бу ҳақда Президент матбуот котиби хабар берди.  

Қайд этилишича, Экология жамғармаси ҳисобидан аҳолига махсус чиқинди пакетлари бепул берилади, аҳоли чиқиндини қайта ишланадиган, қайта ишланмайдиган ва органик тоифага ажратиб, шохобчага олиб боради. 

Тадбиркор эса қайта ишланадиган фойдали чиқиндини аҳолидан сотиб олади. Ушбу тизим дастлабки босқичда Тошкент, Андижон, Бухоро, Термиз, Ангрен шаҳарлари ва Тошкент туманида йўлга қўйилиши белгиланди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: