12:35 | 01.12.23

                       

Алламжонов ва Асадов Туркия оммавий коммуникациялар раҳбари билан учрашди

Фаҳреттин Алтун ижтимоий тармоқ саҳифаларида ўз фикрларини бўлишди.

Президент Администрациясининг ахборот сиёсати департаменти раҳбари Комил Алламжонов ва Президент матбуот котиби Шерзод Асадов Туркияга ташриф буюриб, мамлакат президенти ҳузуридаги Оммавий коммуникациялар бошқармаси бошлиғи Фаҳреттин Алтун билан учрашди.

«Биз бугун Ўзбекистон президенти девонининг ахборот сиёсати бошқармаси бошлиғи Комил Алламжонов ва президент матбуот котиби Шерзод Асадов билан мамлакатларимиз ўртасидаги алоқа, оммавий ахборот воситалари ва ахборотлаштириш соҳаларидаги ҳамкорлик имкониятларини баҳоладик. Алламжонов ва Асадовга яхши ташриф учун раҳмат айтмоқчиман. Туркия ва Ўзбекистон ўртасидаги алоқалар ҳар қандай соҳада бўлгани каби алоқа ва оммавий ахборот воситалари соҳасида ҳам кучли ва малакали ҳамкорлик орқали ўсишда давом этади», деб ёзган Фаҳреттин Алтун ўзининг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: