7:25 | 27.06.24
Америкалик сув бўйича мутахассис Роберт Виллиард ўтказилаётган халқаро экофорум ҳақида гапирди
Самарқандда иккинчи халқаро экофорум давом этмоқда.
«Орол аввал ҳам қуриб яна тўлган» — америкалик эколог мутахассис.
Самарқандда иккинчи халқаро ёшлар эко-оромгоҳи ўз фаолиятини давом эттирмоқда. Тадбирларнинг иккинчи кунида америкалик сув бўйича мутахассис Роберт Виллиард Орол денгизи қуриши оқибатида келиб чиққан минтақадаги экологик муаммолар ҳақида чиқиш қилди. 2018 йилдан буён бу мавзуни ўзганиб келаётган Роберт «Aral region charity» халқаро лоҳийаси раҳбари ҳисобланади.
Америкалик мутахассис ўз чиқишини якунлагач, ундан Ўзбекистондаги фаолияти ҳақида саволларга жавоб олинди.
— Роберт, Ўзбекистонга қачон келгансиз?
— Илк марта 2018 йил келгандим. Аввал Хоразмда, кейин Қорақалпоғистонда ишлашни бошладим. Ўзбекистондаги экологик муаммолар, хусусан, Орол муаммосини ҳал қилишга киришганимнинг сабаби шуки, америкаликларда Орол муаммоси ҳақида бохабарлик йўқ, Қорақалпоғистон ҳақида деярли билишмайди. Мен америкаликларнинг мана шу қарашини ўзгартириб уларнинг эътиборини бу муаммога қаратишни истадим. Чунки бу ерда жуда яхши инсонлар яшашини ўз кўзим билан кўрдим.
Ўзбек ва қорақалпоқ маданияти жуда бой, мен мана шу маданият, мана шу экологик муаммолар ва америкаликлар ўртасида кўприк бўлишни истадим.
— Роберт, сиз америкалик эканингиз, Нидерланлияда фаолият олиб боришингизга қарамай ўзбек тилида гапиришингиз таҳсинга сазовор. Сир бўлмаса, қаерда, қайси йўналишда ўқигансиз?
— Мен АҚШдаги Колумбия университетида иқтисод бўйича ўқиганман. Ҳозирда Нидерландия сувчиоик йўналишида магистратурада ўқийман. Колумбия университетида ҳам Евроосиё ва Марказий Осиёдаги иқтисодиётга урғу берган ҳолда ўқиганман.
— Орол муаммосни анчадан буён ўрганаётган инсон сифатида ўзт вақтида дунёдаги энг йирик тўртинчи кўл бўлган бу денгиз қуриганига нима сабаб бўлган деб ўйлайсиз?
— Бунга ҳам табиий, ҳам инсон омили мавжуд. Табиий омил шуки, Марказий Осиёда табиий ўзгаришлар биринчи марта кузатилмаяпти, бу ерда ҳатто дарёлар ўзанини ўзгартирган ҳолатлар бўлган. Аммо Орол қуришида инсон омили ҳиссаси катта. Чунки 20-асрла ривожланиш тезлашиб кетган. Ўзбекистонда эса бундай тез ривожланиш учун сув етарли эмас. Мамлакат учун деҳқончилик ўрни катта эканини биламиз, бунинг ҳам таъсири бўлган. Шу боис имкон қалар сувни тежаб ишлатувчи технологиялардан фойдаланиш ҳақида ўйлаш керак.
— Ерости сувларига Орол қуришининг таъсири қандай?
— Албатта, бундай улкан экологик муаммо ерости сувлари муаммосини ҳам ўз ичига олади. Масалан, Қорақалпоғистонда тоза ичимлик суви муаммоси жиддий. Е ерда сувлар шўр, чет элдан келган волонтёрлар бу сувни ичиб тоби ҳам қочиб қолган ҳоллар бўлган. Ҳудуддаги ҳаво ҳам яхши эмас. Бир сўз билан айтганда, бу муаммоларни ҳал қилиш осон эмас. Уни ҳал қилиш учун дунёдаги йирик университетлар билан ҳамкорлик қилиш, бундан ташқари Оролнинг ўзида тадқиқот ўтказиш учун маблағ ажратиш керак.
— Роберт, қачондир Орол яна тўлиб тошишига умид борми ёки ҳозирги ҳолат ёмонлашиб кетмаслиги учун ҳаракат қилган маъқулми?
— Тўғриси, билмайман. Орол қайтади деб айтадиган экофаоллар бор. Чунки Орол бунгача ҳам қуриб яна тўлгани тарихда бўлган. Орол тўлишига ҳозирча орзу деб қараш мумкин, бу ушбу муаммо ичидагилар учун энг катта мотивация деб қабул қилиш мумкин. Ҳозир эса энг муҳим иш — Орол қуриган бир ҳолатда, бугунги кундаги реаллик даврида хоразмликлар, қорақалпоқлар қандай яшаши ҳақида бош қотириш керак. Ҳозирги экологик муаммо билан яхшироқ яшашни ўрганишимиз керак, деб сўзини якунлади Роберт Виллиард.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: