11:40 | 05.06.24

                       

Андижонда 17 ёшли қиз танасини машинадан чиқарди

Андижонда 2007 йилда туғилган қиз танасини машинадан чиқариб, ўрта бармоғини кўрсатди (видео).

Андижонда 2007 йилда туғилган қиз танасини машинадан чиқариб, ўрта бармоғини кўрсатди. Бу ҳақда Андижон вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 2024 йилнинг 4 июнь куни соат 23:50 ларда, Андижон шаҳар Миллий тикланиш кўчасида, ҳайдовчи, 2004 йилда туғилган К.А. ўзининг Jentra русумли транспорт воситасини тегишли хужжатларсиз бошқарган. Бундан ташқари, у ЙПХ ходимининг қонуний талабига бўйсунмаган. Олд ўриндиқда кетаётган 2007 йилда туғилган Т.М. машинанинг салонидан танасини чиқариб, ноўрин хатти-ҳаракатлар қилган. Унинг қилган ишлари видеотасвирга олиниб, ижтимоий тармоқларда тарқалган.

Мазкур ҳолат юзасидан, ўтказилган тезкор суриштирув ишлари давомида қоидабузар ҳамда ҳуқуқбузар шахслар аниқланиб, уларга қонун доирасида тегишли тартибда чора кўрилди ва профилактик тушунтириш ишлари олиб борилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: