15:29 | 12.09.24
Андижонда дарсга кеч келган 10-синф ўқувчи қизлари жазо сифатида ўтириб-турғазилди.
Маълум бўлишича, Андижон шаҳридаги 5-умумтаълим мактаби 1986 йилда қурилган бўлиб, мактабда бугунги кунда 3 минг 932 нафар ўқувчиларга 204 нафар малакали устозлар томонидан таълим-тарбия бериб келинмоқда.
Аниқланишича, ҳолат 12-сентябрь куни содир бўлиб, мактабнинг 10-«З» синфининг ўқувчилари соат 9:20 да мактабга келишганлиги, улар томонидан мунтазам дарсга кеч қолиш ҳолатлари кузатилаётганлиги боис мактабнинг маъсул ходими Д.Т томонидан ўқувчилар тартибга чақирилган.
«Ушбу ҳолат мактаб директори томонидан назоратга олиниб, ўқувчилар дарсларга киритиб юборилган ҳамда ўқувчиларнинг ота-оналари билан дарс жараёнлари 8:00 дан бошланиши ва ушбу вақтда ўқувчиларни мактабга келишларини таъминлаш зарурлиги юзасидан суҳбат олиб борилди.
Мактаб директори томонидан маъсул ходим Д.Тга ўқувчилар билан педагогик этика қоидаларига риоя этган ҳолда муносабатда бўлиши юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди», дейилади Андижон шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бўлими хабарида.
Шунингдек, болалар омбудсмани ҳолат бўйича ўрганиш ишларини бошлади.
«Таълимдаги тартиб-қоидалардан четга чиқиб, ўқувчиларга нисбатан турли жазолаш усулларини қўллаш ҳамда болани оммавий изза қилиш унинг шаъни ва қадр-қимматини поймол этади — бу боланинг конституциявий ҳуқуқларини бузишдир. Бундай номақбул ҳаракатлар жавобсиз қолиши мумкин эмас», дейилади расмий муносабатда.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: