20:39 | 27.06.24

                       

Андижонда пора эвазига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахс ушланди

Андижонда пора эвазига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахс ушланди. Шу каби ҳолат Қорақалпоғистон ва Фарғонада ҳам кузатилган.

Республикада ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фуқаролар ушланди. Бу ҳақда Прокуратура Департаменти матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қўрғонтепа туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар П.Х. ва Х.А. олдиндан ўзаро олдиндан тил бириктириб, фуқаро А.Т.ни 4 000  АҚШ доллари эвазига танишлари ёрдамида Жиззах давлат университетига ўқишга киритиб қўйишларини айтиб, олдиндан 2 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департамент ҳамда ДХХнинг Фарғона вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро И.О. фуқаро Ш.Ю.нинг ишончига кириб, унга танишлари ёрдамида қўшни Қирғизистон Республикасидаги олийгоҳларда ўқиганлик ҳақида сохта ҳужжат тайёрлаб,  унинг ўқишини Наманган вилоятидаги нодавлат олий таълим муассасига кўчириб бериш эвазига 4 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Департаментнинг  Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси, ДХХ ва ИИВ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда эса, фуқаро А.У. фуқаро Г.У.нинг ишончига кириб, унга қўшни Қозоғистон Республикасидаги институтда ўқиётганлиги тўғрисида ҳужжатларни тайёрлаб бериш орқали Қорақалпоқ давлат университетига ўқишга киритиб қўйиши эвазига 14 миллион сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: