14:05 | 15.05.24

                       

Андижонда қабр қазиётган гўрковни тупроқ босиб қолди

Андижонда қабр қазиётган гўрковни тупроқ босиб қолди. Эркак шифохонага ётқизилган.

Бугун, 15 май куни соат 09:11 да Андижон вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Хонобод шаҳар Марказий қабристонида фуқарони қабр қазиш вақтида тупроқ босиб қолганлиги тўғрисида мурожаат келиб тушган.

Фото: ФВВ

«Зудлик билан айтилган манзилга қутқарувчилар етиб бориб, махсус асбоб-анжомлар ёрдамида қутқарув ишларини амалга оширган. Олиб борилган тезкор ҳаракатлар натижасида фуқаро тупроқ остидан олиб чиқилиб, биринчи ёрдам кўрсатилган ва шифохонага юборилган. Ҳозирда фуқаронинг аҳволи яхши ва у шифокорлар назоратида», — дейилади хабарда.

Фото: ФВВ
Фото: ФВВ

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: