8:04 | 06.09.24

                       

Андижондаги институтда магистратурага қабул натижалари ўзгартирилгани айтилди

Андижон давлат чет тиллари институтида магистратурага қабул натижалари ўзгартирилгани айтилмоқда. Университет расмийлари ҳолатга муносабат билдирди.

Ижтимоий тармоқларда Андижон давлат чет тиллари институти магистратурага қабул натижаларини ўзгартиргани ҳақида хабарлар тарқалди.

Институт матбуот хизматига кўра, «Регистратор офиси» расмий каналида магистратура мутахасисликларига тавсия этилаган талабалар рўйхати excel шаклга келтирилиб эълон қилинган.

Ушбу ҳолатда институт ходими Magistr.edu.uz платформасидан магистратура мутахассисликлари бўйича натижаларни онлайн юклаб олиб, қабул чегараси доирасида танловдан ўтган талабгорлар рўйхатини ҳеч қандай ўзгартиришларсиз excel жадвал дастурига жойлаган.

«Бу ерда натижаларни эълон қилиш шакли ўзгартирилган холос яъни тасдиқланган ҳолатда эмас, excel файли шаклида ахборот эълон қилинган. Ушбу маълумот вазирлик тақдим этган рўйхат билан бир хиллигига институт маъмурияти кафолат беради», дейилади хабарда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: