20:35 | 22.12.22
Хусусан, мамлакат бош прокурори ҳам санкцияга учраган
АҚШ Молия вазирлиги Хорижий активларни назорат қилиш бошқармаси Эронга қарши санкцияларини кенгайтирди. Бунга ушбу мамлакатда юз бераётган норозилик намойишлари куч билан бостирилаётгани сабаб бўлган.
Санкциялар Эрон бош прокурори, Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (IRGC) вакиллари ва тартибсизликларни назорат қилиш ускуналарини етказиб берувчи компанияга қарши жорий этилган.
«Биз ўзининг ҳуқуқларини ҳимоя қилаётган ўз халқига қарши зўравонлиги кучайиб бораётган Эрон режимини қоралаймиз», — дейди молия вазирининг терроризм ва молиявий разведка бўйича ўринбосари Брайан Нельсон.
Санкциялар рўйхатига киритилганлар:
Эрондаги оммавий намойишлар кузда, Теҳронда ҳижобни нотўғри ўрагани учун полиция томонидан қўлга олинган Маҳса Амини вафотидан кейин бошланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эронда аёлларга реклама роликларида суратга тушиш тақиқланганди. 2022 йилнинг 12 июль кунида эса мамлакат «Миллий ҳижоб ва иффат» кунида ҳижобга қарши норозилик белгиси сифатида бир гуруҳ аёллар ҳижобларини ечганди. Шунингдек, аввалроқ мамлакат терма жамоасининг жаҳон чемпионатида АҚШдан учралган мағлубиятини нишонлаган эронлик мухлис полиция томонидан отиб ўлдирилганди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: