0:40 | 12.04.22

                       

АҚШда дунёдаги энг ингичка осмонўпар бино қурилди — видео

Бинодаги 4 хонали квартира нархи 8 млн долларга баҳоланган

АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида баландлиги 435 метр бўлган дунёдаги энг ингичка осмонўпар бино қурилди. Бу ҳақда «Dezeen» хабар берди.

Фото: «CNN»

Келтирилишича, бино Ғарбий ярим шарда баландлиги бўйича иккинчи ўринда туради. Баландликнинг пойдевор майдонига нисбати 24:1 ни ташкил қилади. Осмонўпар бинонинг ҳар бир қаватида турар жой ўрин олган. Уй-жой нархлар юқори бўлиб, студия учун 875 минг доллар, тўрт хонали квартиралар учун 8 миллион долларгача бориши қайд этилган. Пентхауслар нархи эса ҳали эълон қилинмаган.

Фото: «Firstpost»

Бино «SHoP Architects» томонидан лойиҳалаштирилган. Архитектура бюроси маълумотига кўра, у дунёдаги энг мустаҳкам бетондан қурилган. Маълумотларга кўра, бино қурилиши 2013 йилда эълон қилинган. Иш бир йил ўтиб бошланган, аммо 2017 йилда лойиҳа пул етишмаслиги сабабли вақтинча музлатиб қўйилган.

Аввалроқ Данияда дунёдаги энг баланд қум қалъаси қурилганди. Шунингдек, Хитойда дунёдаги энг баланд меҳмонхона очилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: