8:11 | 18.06.22
Бундай ҳолат Қозоғистонда ҳам кузатилганди
АҚШда мамлакат жанубида қорамоллар номаълум сабабларга кўра оммавий нобуд бўлмоқда. Бу ҳақда «The Washington Post» хабар берди.
Маълум қилинишича, бир нечта штатларда ўлган ҳайвонлар сони ўн мингга етган. Ҳолат акс этган суратда далада топилган 3 мингга яқин сигирнинг ўлик танасини кўриш мумкин. Чорваларнинг нобуд бўлиш сабаблари ҳали расман аниқланмаган. Сигирлар юқори ҳаво ҳарорати ва намликдан нобуд бўлаётгани прогноз қилинган.
https://youtu.be/uMQsV0Vcr6s
Қорамолларнинг нобуд бўлиш ҳолати Қозоғистонда ҳам кузатилмоқда. Ҳозиргача Қарағанда вилояти Оқшоқи қишлоғида 80 бошдан ортиқ сигир ва бузоқлар номаълум касалликдан нобуд бўлган. Ветеринария шифокорлари касал қорамол гўшти ёки сутидан фойдаланмасликни сўраган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: