9:10 | 10.08.24
Асадхўжа Мўйдинхўжаев Олимпиада чемпиони бўлди. Ўзбекистон умумжамоа ҳисобида 18 ўриндан 15 ўринга кўтарилди.
Асадхўжа Мўйдинхўжаев Ўзбекистон делегациясига тўртинчи олтин медални тақдим қилди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.
Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Асадхўжа Мўйдинхўжаев -71 кг вазн тоифасида Олимпия чемпиони бўлди. У мексикалик Марко Алваресни мағлубиятга учратди.
Ушбу ғалабадан сўнг Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар айни пайтга келиб 4 та олтин ва 3 та бронзани ташкил қилмоқда.
Маълумот ўрнида, Ўзбекистон Осиёда 4 ўринда, МДҲ давлатлари орасида 1 ўринда (Украинадан ўтдик, Россия санкциялар сабаб қатнашмаяпти), мусулмон давлатлар орасида ҳам 1 ўринда.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: