12:11 | 24.11.23

                       

Ғазо секторида Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги тўрт кунлик сулҳ кучга кирди

Қатар воситачилигида амалга ошаётган келишув жанговар ҳаракатларни тўхтатиб туради.

Маҳаллий вақт билан бугун, 24 ноябр соат 7:00 да Ғазо секторида Исроил ва Фаластиннинг ҲАМАС гуруҳи Қатар воситачилигида келишиб олган сулҳ кучга кирди, деб хабар бермоқда CNN. Ўт очишни тўхтатиш тўрт кун давомида, жумладан, 27 ноябргача давом этади.

Фото: AFP

Келишув жанговар ҳаракатларни тўхтатиб туриш, ҲАМАС томонидан асирга олинган гаровдагиларни Исроил қамоқхоналарида сақланаётган фаластинликлар билан алмашиш ҳамда Ғазонинг жанубий қисми, минтақа шимоли ва Ғазо шаҳридаги Исроил авиацияси парвозларини тўлиқ тўхтатишни ўз ичига олади.

Битим гаровга олинганларнинг биринчи гуруҳи топширилган пайтдан бошлаб ҳақиқий ҳисобланади, агар барча шартлар тўлиқ бажарилмаса томонлар максимал режимни ўн кунгача чўзиши мумкин.

«Сулҳ вақтида Ғазога ҳар куни 200 дан ортиқ юк машинасида гуманитар ёрдам олиб кирилади, тўртта бензин ва 130 минг литр дизел ёқилғиси етказилади», дейди Миср давлат ахборот хизмати раҳбари Диаа Рашван.

Ҳарбий ҳаракатлардаги 4 кунлик танаффус давомида ҳар икки томон тўлиқ ўт очишни тўхтатишни рад этган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: