11:16 | 12.11.22

                       

БААга кириш учун туристик визаси бўлган йўловчилардан бориш ва қайтиш авиачипталари талаб этилади

Uzbekistan Airways бу бўйича маълумотларни очиқлади

Бирлашган Араб Амирликларига кириш учун туристик ёки меҳмон визаси бўлган йўловчилардан бориш ва қайтиш авиачипталари талаб этилади. Бу ҳақда Uzbekistan Airways акциядорлик жамияти ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 11 ноябрдан бошлаб БААга кириш учун туристик ёки меҳмон визаси бўлган йўловчилар бориш ва қайтиш авиачипталарига эга бўлишлари керак.

Шунингдек, компания матбуот хизмати берган хабарга кўра, 8 нойабрдан бошлаб, саёҳатчилардан Дубайга кириш учун COVID-19 га қарши эмланганлик тўғрисидаги сертификат ёки PZR-тестларни тақдим этиш талаб этилмайди. Шаржага кириш учун карантин талабларига ўзгартиришлар киритилиши кутилаётгани маълум қилинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Саудия Арабистони фуқароларига 30 кунлик визасиз режимни жорий қилгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Қайси давлатлар сайёҳлар учун коронавирус талабларини юмшатгани ҳақида маълумот берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: