17:30 | 19.10.23 968

Байден Конгрессдан Украина, Исроил ва Тайванга 100 млрд доллар ажратишни сўрамоқчи

Ёрдам пакетининг энг катта қисми Украинага йўналтирилиши мумкин.

АҚШ президенти Жо Байден Конгрессдан Украина, Исроил ва Тайванга 100 миллиард доллар ажратишни сўрашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда CNN хабар берди.

Қайд этилишича, Байден Украинага 60 миллиард, Исроилга 10 миллиард доллар ажратишни сўрамоқчи. У бу бўйича эртага, 20 октябр куни Конгрессга қўшимча сўров юборишни режалаштиряпти.

Сенатнинг Ташқи алоқалар қўмитаси аъзоси, республикачи Жим Риш Байден Сенатдан 100 миллиард доллар сўрамоқчи эканини фақат янгиликлардан эшитганини айтган.

Кил университети маълумотларига кўра, уруш бошланганидан бери АҚШ Украинага умумий қиймати 75 миллиард доллар миқдорида ҳарбий ёрдам кўрсатган. Аммо сўнгги вақтларда АҚШ Конгрессида Украинага ёрдам кўрсатиш бўйича фикрлар бўлиниши юз бермоқда. Шу сабабли ҳам Украинага ҳарбий ёрдам пакетини ўз ичига олган йиллик бюджет ҳали ҳам тасдиқланмаган.


Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

22:26 | 07.12.23 393
Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

20:36 | 07.12.23 757
Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида казино рекламасининг борлиги аниқланди

Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида казино рекламасининг борлиги аниқланди

19:00 | 07.12.23 1102
Ўзбекистонда барча агрегаторлар ва такси хизматлари фискаллаштирилади

Ўзбекистонда барча агрегаторлар ва такси хизматлари фискаллаштирилади

16:28 | 07.12.23 866
Ўзбекистонда жадидлар мероси бўйича учрашув ўтказилади

Ўзбекистонда жадидлар мероси бўйича учрашув ўтказилади

15:40 | 07.12.23 463
«Ўзгидромет» республиканинг айрим ҳудудларида қор кўчиш хавфидан огоҳлантирди

«Ўзгидромет» республиканинг айрим ҳудудларида қор кўчиш хавфидан огоҳлантирди

14:04 | 07.12.23 951