2:03 | 22.12.22

                       

Байден билан учрашган Зеленский, дарахт экаётган Тўқаев, Месси тасвири туширилган купюра — 21 декабрь суратлари

Жаҳондаги энг сўнгги воқеаларни ўзида акс эттирган фотолар

Бугуннинг энг сара суратларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Украинанинг Донецк вилоятидаги қишлоқлардан бирида машина ичида ўтирган 85 ёшли украиналик аёл.

Фото: Reuters

Украина президенти Владимир Зеленский украиналик ҳарбий хизматчини Донецк вилоятидаги Бахмут шаҳридаги позицияда тақдирламоқда.

Фото: Reuters

Украина президенти Владимир Зеленский Вашингтонга етиб боргач АҚШ президенти Жо Байден билан Оқ Уй бўйлаб кетмоқда.

Фото: Reuters/Scanpix/LETA

Икки мамлакат президенти Оқ Уйда дастлабки музокаралар жараёнида.

Фото: Telegram 

Ўзбекистонга ташриф буюрган Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев «Кўксарой»да дарахт экмоқда.

Фото: Президент матбуот хизмати

Чегара хавфсизлиги кучлари ходимлари Амритсардан 40 км узоқликда Ҳиндистон-Покистон Вагаҳ чегараси яқинида совуқ ва туманли тонгда чегара девори бўйлаб патруллик қилишмоқда.

Фото: AFP

Толибон хавфсизлик ходимлари Афғонистоннинг Кобул шаҳрида йўл бўйлаб қўриқлашмоқда. Толибон раҳбарлари аёлларга олий таълим олишни тақиқлаганидан бир кун ўтиб, юзлаб ёш хотин-қизларнинг Афғонистон университетлари кампусларига киришига тўсқинлик қилинди.

Фото: AFP

Индонезияда Шариат полицияси ходими аёлни бегона эркак билан тутиб олингани учун калтакламоқда.

Фото: AFP

Япониянинг Нагаока ҳудудида ёққан қор.

Фото: Reuters

Хитойнинг шимоли-шарқидаги Ляонин провинциясида музлаган кўлда сузаётган киши.

Фото: AFP/Getty Images

Малайзиянинг Теренггану ҳудудида тошқин вақтида қайиқда сузиб кетаётган одамлар.

Фото: Reuters

Ҳинд океани жанубидаги Крозет оролларидан бирида пингвинлар қуршовидаги денгиз шери.

Фото: AFP/Getty Images

Гватемалада жирафаларга совға бераётган Қобобо.

Фото: Reuters

Таиланднинг Бангкок шаҳридаги Sea Life Bangkok Ocean World аквариумида Қорбобо либосидаги ғаввос ёш меҳмонларга қўл силкимоқда.

Фото: AFP

Ҳиндистоннинг Жамму шаҳридаги совуқ тонгда вақтинчалик бошпанасидан иш бошлаган мигрант кўча сотувчиси аравасини итармоқда.

Фото: AP Photo

Буэнос-Айресдаги Диего Марадонанинг улкан деворий сурати.

Фото: Reuters

Буэнос-Айресдаги ғалаба паради бекор қилинган ва Аргентина футболчилари жўнаб кетганидан сўнг, Обелискода жаҳон чемпионати кубоги нусхасини ушлаб турган Аргентина мухлисларининг умумий кўриниши.

Фото: Reuters

Жаҳон чемпионати кубоги нусхасини ўпаётган Аргентина мухлислари.

Фото: Reuters

Аргентинада Лионел Месси сурати туширилган 1000 песолик банкнота дизайни тақдим этилди.

Фото: The Sun 

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: